"Тез ёрдам" ходимлари ёрдам беришни истамаган аёл уйида жон берди

"Тез ёрдам" ходимлари ёрдам беришни истамаган аёл уйида жон берди

Тез тиббий ёрдам ходимлари Санкт-Петербургда яшовчи аёлнинг илтимосини бажаришдан бош тортишди. Натижада бемор ўз квартирасида вафот этди.

Аёл 15 апрелда ўзини ёмон ҳис қилди ва дастлаб уйда ётмоқчи эди. Эртаси куни эса соғлиғи ёмонлашди ва "Тез ёрдам" чақиришга қарор қилди. Бироқ ходимлар унга фақат коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишларини айтишди, деб хабар беради "Фонтанка".

Кейинроқ бемор яна "Тез ёрдам" чақирди, аммо улар касалхоналарда жой йўқлигини айтишди. 17 апрель куни эса аёл ота-онасининг қўнғироқларига жавоб беришни тўхтатди.

Эртаси куни унинг квартирасига келганлар беморнинг жасадини топишди. Экспертизага кўра, ўлим сабаби юрак етишмовчилиги ва нефрит бўлган.

"Тез ёрдам" машинасида марҳумнинг хонадонидан тўрт марта қўнғироқ бўлгани қайд этилган. Айни пайтда текширув ишлари олиб бориляпти. Марҳуманинг қариндошлари тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги сабабли Тергов қўмитасига мурожаат қилишни режалаштиришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!