“ТЕЗ ЁРДАМ” ШИФОКОРИГА ОҒИР ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗГАН ФУҚАРО ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

“ТЕЗ ЁРДАМ” ШИФОКОРИГА ОҒИР ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗГАН ФУҚАРО ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

17 октябрь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида фуқаро “тез ёрдам” шифокорини дўппослаб, унга жиддий тан жароҳати етгазгани ҳақидаги хабар тарқалганди.
Маълум бўлишича, фуқаро онасининг аҳволи ёмонлашгани учун ярим кечаси уйига "тез ёрдам" чақиради. Тез ёрдам машинаси етиб келмагач, у беморни ўз машинасида тез ёрдам шохобчасига элтади ва шифокорларга нисбатан қўпол муомала қилади, куч ишлатади.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (Безорилик) жиноят иши қўзғатилди.

Фуқарога нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари Пахтаобод тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!