Техаслик ер эгалари Трампни судга берди

Техаслик ер эгалари Трампни судга берди

Техаслик уч нафар заминдор ва Frontera Audubon ташкилоти АҚШ Президенти Дональд Трампни судга берди. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш нотижорат ташкилоти Public Citizen бу ишда уларга ёрдам кўрсатди.

Вести.ру нинг ёзишича, техаслик ер эгалари Трампни судга беришига АҚШ Мексика девори сабаб бўлган. Боиси даъвогарлар ерида чегара девори қурилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Трампнинг мамлакат билан Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилинган заҳоти судга даъво аризаси киритилган.

ОАВ таҳлилига кўра, Трампнинг чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилиши чегара девори учун бюджетдан ажратиладиган маблағ миқдорини 8 миллиард долларга етказиш имконини беради. АҚШ Президенти шу йўл билан девор қурилишини тезлаштириш ниятида.

Бироқ, даъвогарлар фикрича, Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ўз конституциявий ваколатларини ошириб юборган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!