Тестлар 25 июлда бошланади, имтиҳонга телефон олиб кириш бефойда — ДТМ раҳбари

Тестлар 25 июлда бошланади, имтиҳонга телефон олиб кириш бефойда — ДТМ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.Давлат тест маркази директори Мажид Каримов бу йилги тест имтиҳонлари қачон бошланиб, қачон якунланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Абитуриент киришда ҳужжат топширмайди, шунчаки кўрсатади ва рўйхатдан ўтиб қайтиб олиб кетади.

Жорий йилда тест синовлари 69 катта сиғимдаги биноларда ўтказилади. Тест имтиҳонлари ўтадиган биноларга ўрнатилган кузатув камералари сони кўпайтирилади. Тақиқланган нарсаларни олиб киришнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади, тақиқланган воситалар, сигналларни тўсувчи қурилмалар ўрнатилади. Телефон олиб кириш бефойда.

Бу йил абитуриентлар республиканинг исталган ҳудудида ҳужжат топшириб, бошқа ҳудудда тест имтиҳонидан ўтиши мумкин. Фақат улар рўйхатга олинаётганида қаерда тест топширмоқчилигини кўрсатиши керак.

Абитуриентлар бир вақтнинг ўзида 3та йўналишга ҳужжат топшириши мумкин.

ДТМ сайтида ҳар бир абитуриентга персонал кабинет бўлади. Абитуриентлар тест топширган куннинг эртасига ўз натижалари ҳақида маълумот олиши мумкин. Ўқишга кирган ёки кирмаганини эса барча тестлар якунланганидан бир ҳафта ўтиб билиши мумкин бўлади.

Режага кўра тестлар 25 июлда бошланади ва 20 август кунига қадар давом этади», дея Мажидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!