Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар ҳақидаги маълумотлар ДТМ сайтига жойлаштирилди

Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар ҳақидаги маълумотлар ДТМ сайтига жойлаштирилди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди .

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;

Ҳудудга кириш жойлари;

Тест синови ўтказиладиган жой номи;

Тест синови ўтказиладиган жой манзили;

Сектор рақами;

Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;

Жойларнинг гоогле харитадаги геолокацияси.

Тест синовларини ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар рўйхати dtm.uz/page/test_2022 манзили орқали бериб борилади.

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!