Тест-2018: Қоидабузарлар сони камаймоқда

Тест-2018: Қоидабузарлар сони камаймоқда

Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари ўн биринчи куни ҳам муваффақиятли ўтди, деб маълумот берди, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

11 август куни 12 та олий таълим муассасаларининг 51 та таълим йўналишида 24 минг 259 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 670 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 58 нафар абитуриент, шундан 33 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 25 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 18.30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Фарғона водийсидан 2:00да етиб келади.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!