Тест-2018: 9 август куни 67 нафар абитуриент бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ёки кимгадир ёрдам беришга уринган

Тест-2018: 9 август куни 67 нафар абитуриент бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ёки кимгадир ёрдам беришга уринган
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўққизинчи кунида 15 та олий таълим муассасаларининг 95 та таълим йўналишида 56 минг 642 нафар абитуриент иштирок этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, 9 август куни турли сабабларга кўра 1381 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 152 нафар абитуриент, шундан 89 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 67 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
 
Тест натижалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 18.30 дан қайтариш бошланди. Сўнгги материаллар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятидан кечаси 24:00да етиб келди.
 
Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланди.
 
Manba: uza.uz
 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!