Teslaнинг уч ойдаги даромади 37 фоизга ўсди

Teslaнинг уч ойдаги даромади 37 фоизга ўсди

Америкалик электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla 2022 йилнинг тўртинчи чорагида (октябрь-декабрь) рекорд даражадаги даромад келтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати ўз сайтида хабар тарқатди.

Корпорациянинг уч ойдаги даромади 37 фоизга ўсиб, 24,3 миллиард долларни ташкил этди, бу компания тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Белгиланган даврдаги соф фойда 59 фоизга ошиб, 3,7 миллиард долларни ташкил этди.

Бутун 2022 йил якунларига кўра, компаниянинг соф фойдаси 128 фоизга ўсди ва 12,6 миллиард долларни, даромади 51 фоизга ошиб, 81,5 миллиард долларни ташкил этди.

Ўтган ҳафта Tesla бош директори Илон Маск соҳада рақобат кучайганлиги сабабли компаниянинг электромобиллари нархларини пасайтиришга ва янги мижозларга 20% чегирма беришга мажбур бўлгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!