Tesla компанияси одамга ўхшаш роботни намойиш этди

Tesla компанияси одамга ўхшаш роботни намойиш этди

Машҳур америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Tesla компанияси Optimus номли одамсимон роботни намойиш этди.

Ҳозирда роботда Teslaнинг ҳисоблагичлари ва “автопилот” технологиясидан фойдаланилади. Робот қутиларни олиб юриш, жиҳозларнинг қисмларини ажаратиб олиш ва гулларни суғориш вазифаларини бажара олади.

Бироқ, Tesla ишланмалар катта салоҳиятга эга эканлигига ишончи комил. Компаниянинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш модели соатига 8 километр тезликда ҳаракатлана олади ва 20 килограммгача бўлган юкларни кўтара олади.

Робот SoC Tesla процессори, Wi-Fi ва LTE модуллари ҳамда бир кунга етадиган 2,3 кВт/соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган.

Роботнинг нархи 20 минг доллардан камроқ бўлиши айтилмоқда. Илон Маскнинг фикрича, унинг компанияси миллионлаб шундай роботларни ишлаб чиқара олади, дейилади korrespondent.net сайтида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!