Tesla компанияси энг янги электромобилини тақдим этди

Tesla компанияси энг янги электромобилини тақдим этди

Tesla компанияси Model Y электромобилни тақдим этди. Компания сайтида буюртма бериш мумкин, дея хабар қилмоқда The Wired.

У SUV хусусиятларига эга, бироқ спорткар каби ҳаракат қилади , - деди Илон Маск тақдимот маросимида.

Янги автомобиль бир қувватланишда 482 км масофани босиб ўтиш қудратига эга.

Электрокар 3,5 сония ичида тезлигини соатига нолдан 96,5 кмгача етказа олади.

2020 йилнинг куз ойидан Model Y᾽ 47 минг доллар нархда сотила бошлайди. Қудратлироқ версияларини эса 60 минг долларгача сотиб олишнинг имкони бўлади.

2021 йилда бир қувватланишда 370 кмни босиб ўтувчи энг арзон версия сотувга қўйилади. Бу электркарни 39 минг долларга сотиб олса бўлади. У 5,9 сония ичида тезлигини 96,5 кмгача етказа олади.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!