“Tesla” — АҚШнинг энг қиммат автомобилсозлик компанияси!

“Tesla”  — АҚШнинг энг қиммат автомобилсозлик компанияси!

Айни вақтда АҚШнинг энг қиммат автомобилсозлик компанияси Илон Маскнинг “Tesla” компанияси ҳисобланиб, январда компания акциялари нархи юқорилаб, бренд қиймати 89 млрд долларга етган.

Шу тариқа, “Tesla”нинг бозор қиймати АҚШнинг бошқа йирик автомобилсозлик компаниялари – “General Motors” ва “Ford”нинг биргаликда олинган қийматидан қимматроқни ташкил қилган. Айни вақтда “GM”нинг қиймати 59 млрд долларни, “Ford”ники 37 млрд долларни ташкил қилади.   

Маскнинг компанияси акциялари охирги 3 ойда 2 мартадан кўпроққа қимматлашиб, бир донаси учун рекорд нарх - 492,14 долларга етган. Компания акцияларининг қимматлашиши 2019 йилнинг 4-чорагидаги кўрсаткичлар ва Хитойда янги завод ишга туширилиши билан тушунтирилмоқда.

Шу билан бирга, "GM" ва "Ford" 2019 йилда АҚШнинг ўзида 2 млндан кўпроқ, "Tesla" эса бутун дунё бўйлаб анча камроқ – 367 минг автомобил сотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!