Терроризм дунё иқтисодиёти учун йилига $34 млрдга тушяпти

Терроризм дунё иқтисодиёти учун йилига $34 млрдга тушяпти

Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг Глобал террорчилик индексига кўра, глобал террорчилик 2018 йилда камроқ одамнинг ҳаётига нуқта қўйди, бироқ унинг иқтисодий ва ижтимоий таъсири кенг қамровли бўлди.

Терроризм қурбонларининг умумий сони кетма-кет тўрт йил давомида 15.2 %дан камайиб 2018 йилда 15 912 кишини ташкил этди — бу ўтган йиллар ичидаги энг юқори кўрсатгич бўлган 2014 йилдан 53% га камроқ дегани.

Рақамларнинг камайишида Яқин Шарқдаги урушларда қозонилган ғалаба ҳамда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг имкон қадар камайтирилиши муҳим рол ўйнади.

Шунга қарамай, ҳисоботда айтилишича, дунё бўйлаб терроризм хавфи олди олиниши ва унга қарши кураш учун сарфланаётган пул миқдори ортиб борган: ҳисоб-китоблар 2018 йилда террорчилик жаҳон иқтисодиётига $34 млрдга “тушганини” кўрсатмоқда.

"Сўнгги 20 йил ичида, шубҳасиз, Ғарб ташқи сиёсати ва Ғарбнинг аралашуви дунёнинг турли минтақаларида терроризм даражасига таъсир кўрсатди", дейди Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг Яқин Шарқ ва Европа бўйича директори Серж Струбентс.

Афғонистон ва Ироқ ҳали ҳам терроризм қурбонлари сони бўйича етакчи

Афғонистонда кетма-кет икки йил давомида терроризм билан боғлиқ энг кўп ўлим ва воқеаларни қайд этилди, 2018 йилнинг ўзида 7000 дан ортиқ ўлим ва 1400 та террор ходисалари ҳисобга олинди.

"Афғонистонда толибон ҳаракатининг кучайгани, ИШИДнинг Хуросон бўлими фаолияти жадаллашуви ва давом этаётган сиёсий берқарорлик туфайли зўравонликлар кескин авж олди", - дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, толибон энг даҳшатли террор гуруҳ “унвони”ни ИШИДдан тортиб олган, дунё бўйлаб террорга алоқадор ўлимларнинг 38%ида уларнинг “ҳиссаси” бор. 2001 йилдан бери Афғонистонда қарийб 40 минг киши террор қурбони бўлди.

"Ўтган йили Ироқда терроризм натижасида ҳалок бўлганлар сонининг 70 фоизга камайганига гувоҳ бўлдик. Афғонистонда эса бу нарса юқорига кўтарилган”, - деди Струбенц.

Ироқда вафот этганлар сони 2017 йилдаги 4,271 дан 2018 йилда 1054 тага камайди ва бу 75% пасайишни англатади. Шунга қарамай, 2001 йилдан бери Ироқда терроризм билан боғлиқ воқеаларда 66000 дан ошиқ одамлар ҳаётдан кўз юмди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!