Бунинг учун 50 миллион евро талаб қилинди, деб хабар бермоқда Sahara Media.
22 сентябр куни Мали давлатида ўғирлаб кетилган истеъфодаги генерал, БАА таркибидаги Дубай амирлигининг ҳукмрон оиласи вакили Аҳмад бин Мактум бин Жума Ол Мактум, шунингдек, яна икки нафар эронлик шахс музокаралардан сўнг aзавад халқи вакиллари воситачилигида озод қилинди. Гаровга олинганларни озод этиш учун Бирлашган Араб Амирликлари томонидан 50 миллион евро тўлангани хабар қилинмоқда.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, истеъфодаги генерал Малидаги фермага эгалик қилган ва ўғирлангунга қадар шу ерда яшаган. Генерал ва яна икки шахс 22 сентябр куни мамлакат пойтахти Бамако шаҳридан 30 км жанубда жойлашган Сананкоробо шаҳри яқинида “Ал-Қоида”га алоқадор “Жамоат нусратул-ислом вал-муслимин” томонидан ўғирлаб кетилган.
Уларни озод қилиш бўйича музокаралар минтақа етакчиси Арабий Валид Жедин ва Азавад халқининг нуфузли вакиллари - Муҳаммад ал-Маҳрий ва Саид Аҳмад аз-Зумайлий воситачилигида олиб борилди.
Сўнгги бир йил ичида Малида қуролли гуруҳлар томонидан одам ўғирлаш ҳолатлари кескин кўпайди, бу эса Саҳел минтақасидаги жиноий тўдаларнинг асосий даромад манбаларидан бирига айлантирди. Катта миқдордаги товонларнинг тўланиши Мали, Буркина-Фасо ва Нигерда бундай амалиётнинг янада фаоллашишига ёрдам бериши мумкин.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.