Термизда юз берган мактаб ўқувчиси иштирокидаги жиноят ҳақида расмий маълумот берилди

Термизда юз берган мактаб ўқувчиси иштирокидаги жиноят ҳақида расмий маълумот берилди

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси 2019 йил 10 декабрь куни Kun.uz  сайтида “Термизда 11-синф ўқувчиси иштирокида кўнгилсиз воқеа рўй берди” мавзусида ёритилган мақолада келтирилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мақолада келтирилган ҳолатлар Термиз шаҳар ИИБ ва вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 2019 йилнинг 5 декабрдан 6 декабрга ўтар кечаси соат 1-30 да Термиз шаҳри “Боғзор” маҳалласида жойлашган “Dare cite” кафесида, 1994 йил Жарқўрғон туманида туғилган К.Р ва 2001 йил Термиз шаҳирда туғилган Ф.Қ лар ўртасида ўзаро низо келиб чиққан. Ўзаро тортишув давомида Термиз шаҳрида туғилган Ф.Қ ёнида бўлган пичоқ билан Жарқўрғон туманида туғилган К.Р нинг ўнг қорин олд девори соҳасига тан жароҳати етказган ва воқея жойидан қочмоқчи бўлган вақтда К.Р нинг ёнида бўлган ўртоқлари томонидан Ф.Қ га уриб тан жароҳати етказилган.
Ўтказилган суриштирувлар натижасида жабрланувчига пичоқ санчган шахс 2001 йилда Термиз шаҳрида туғилган бўлиб, Термиз шаҳридаги 10-сонли мактабнинг 11-синфида ўқиб келаётганлиги ҳамда отаси бир неча йил олдин вафот этганлиги, онаси ишлаш учун Туркия давлатига кетганлиги сабабли ҳозирда момоси билан бирга яшаб келаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари ушбу мактаб раҳбарияти томонидан ўқувчининг хатти-ҳаракатлари бўйича 3 маротаба профлактика нозирига билдиришномалар берилиб, профлактик назоратга олинганлиги маълум бўлди. 
Юқоридаги ҳолат бўйича мактаб жамоаси ҳамда 10-11-синф ўқувчилари ўртасида муҳокама қилиниб, жиноятчилкнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек Термиз шаҳар Тупроққўрғон маҳалласи профлактика инспектори томонидан ўқувчининг онасига бўлиб ўтган ҳолат юзасидан хабар берилди. Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!