Термизда янги йил арчаси қулаб тушди

Термизда янги йил арчаси қулаб тушди

Кеча, 26 декабрь куни Термиз шаҳрида Янги йил учун безатилган арча 20метр/секунд тезликда қор аралаш кучли шамол туфайли қулаб тушди. Ушбу қулаган арча суратлари ижтимоий тамроқларда тарқалди.

Термиз шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳозирда арча каркасини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

"Тез фурсатларда янги йил арчаси таъмирланиб, ўз ўрнида қайтиб ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади", дейилган ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Фарғонада безатилган катта арча ёниб кетгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!