Термизда тадбиркор ҳокимият биноси олдида нима учун ўзини ёқиб юборгани маълум қилинди

Термизда тадбиркор ҳокимият биноси олдида нима учун ўзини ёқиб юборгани маълум қилинди

25 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимияти биноси яқинида ўзига ўт қўйган эркак савдо пештахтаси бузилгани ва ҳокимиятдан ўрнига ер майдони ажратилмагани учун бу ишга қўл урганини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Бош прокуратурадан маълум қилинишича, Б.Энинг ўзи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ва ер участкаси олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилмаган. Бироқ унинг турмуш ўртоғи О. Ж. миллий ширинликлар, нон маҳсулотлар ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасига эга.

Ўтган йилнинг бошида О.Ж. Учқизил маҳалласида ўзбошимчалик билан 50 кв. м майдонни эгаллаб, у ерга умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этади ва пирожка сотишни йўлга қўяди.

Ноябрда Б.Э. оғзаки равишда ноқонуний қурилма бузилиши тўғрисида огоҳлантирилади. Декабрда у оиласи билан қурилмани бузади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан ўзбошимчалик билан қурилган бунёд этилган қурилмалар аниқланган тақдирда, қурилмани барпо этган шахс 15 кун ичида ихтиёрий равишда иншоотни бузиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилиб, баённома тузилиши белгиланган. Бу ҳолатда ноқонуний иншоот кўнгилли равишда бузилади, баённома тузилмайди.

Термиз тумани ҳокимияти 28 февралдаги 1074-сонли буйруғи билан Б.Э.га 40 кв. м майдонли ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ва бу ерда кўчма савдо пештахтасини қуришга рухсат берди. Б.Э. ҳеч кимга эътирози йўқлиги ва воқеадан афсусда эканини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!