Термизда ҳокимлик захирасида бўлган ерни сотаётган шахслар қўлга олинди

Термизда ҳокимлик захирасида бўлган ерни сотаётган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Т.Х. ва Б.А.лар олдиндан тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10 сотих ер майдонини фуқаро М.га ўзларига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 3 300 АҚШ доллари ҳисобидан 9 млн сўмни ўз ихтиёри билан қайтарганликлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!