Термизда фуқаро ўз боғидан Х асрга оид олтин танга ва сопол буюмлар топиб олди

Термизда фуқаро ўз боғидан Х асрга оид олтин танга ва сопол буюмлар топиб олди

Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан олтин динор парчасини топиб олди. Бу ҳақда Туризм ва маъданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг, у Термиз археология музейига мурожаат қилди.
Жойга етиб борган мутахассислар ва нумизматлари қазиш ишлари олиб бориб, Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид қимматбаҳо топилмани дастлабки экспертизадан ўтказишди.

Қайд этилишича, олтин динорнинг олд томонида музей нумизмати докторанти Мансур Нормўминов “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзларини, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлди.

Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилган.
Маълум қилинишича, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар “динор”, кумуш тангалар “дирҳам” деб аталар эди.

Қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширган Улкан Эралиевга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилди.

"Термиз ўзининг стратегик жойлашуви туфайли империялар ўртасида тез-тез тортишувлар ва урушлар объектига айланган.

Х асрнинг 2- ярмида шаҳар Қорахонийлар ва Ғазнавийлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар жойига айланди. Бу ҳукмдорлар бир-бирлари билан бўлган урушда аллақачон қаттиқ ҳолдан тойганидан фойдаланган салжуқий шаҳзодалар Тўғрулбек ва Чағрилбек Термиз ва унинг атрофини эгаллаб оладилар.

Бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади. 20 йил давомида бу музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган", - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    Shuhrat
    Олтинини узингга ол
    Maqsud
    Барака топсин, виждонли одам экан.
    1982
    Олтинни узига олгани билан сота олмайди. Кулга тушса каттакан жарима. Тугри килибди. Хам тарих сакланибди. Давлат олтинларни хисоблаб у кишига канчадир % пул беради. Мана шундай виждонли кишилар куп бизни юртда