Термизда эр-хотин "ўғриларга" жиноят иши қўзғатилди

Термизда эр-хотин "ўғриларга" жиноят иши қўзғатилди

Термиз туманида 2021 йил 1 ноябр куни, туманнинг "Наврўз" маҳалласида яшовчи, Р.Зилола (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 октябр куни, уйидан 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 дона "Ройсон" русумли музлатгичини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Термиз туманида истиқомат қилувчи Ж.Шавкат ва турмуш ўртоғи, В.Санобарлар содир этишганликлари аниқланиб, ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 5 ноябр куни Ж.Шавкат ва В.Санобарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!