Термиз шаҳрида тўхтатилган “Damas” автомобили ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Термиз шаҳрида тўхтатилган “Damas” автомобили ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 29 ноябрь Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Тараққиёт” кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Рахимов томонидан “Damas” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1987 йилда туғулган А.У.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро А.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 1-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, Жарқўрғон тумани Прокуратураси томонидан қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.У. Термиз шаҳар ИИБга топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!