Терма жамоаларда Левандовскидан фақат беш футболчи кўп гол урган

Терма жамоаларда Левандовскидан фақат беш футболчи кўп гол урган

Польша терма жамоаси сардори Роберт Левандовски Миллатлар лигасида Руминияга қарши учрашувда (6:0) хет-трик қайд этди.

Шу тариқа, 38 ёшли ҳужумчининг терма жамоа даражасидаги голлари сони 92 тага етди.

Левандовски терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида соф 6-ўринга кўтарилди.

Рейтингнинг кучли еттилиги қуйидагича:

  1. Криштиану Роналду — Португалия, 146 гол;
  2. Лионель Месси — Аргентина, 125 гол;
  3. Али Дои — Эрон, 108 гол;
  4. Сунил Четри — Ҳиндистон, 95 гол;
  5. Ромелу Лукаку — Бельгия, 94 гол;
  6. Роберт Левандовски — Польша, 92 гол;
  7. Мохтар Дахари — Малайзия, 89 гол.