Тереза Мей Буюк Британия қаршисида уч йўл борлигини айтди

Тереза Мей Буюк Британия қаршисида уч йўл борлигини айтди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мей Brexitнинг бекор қилинишини олдиндаги имконлар қаторида санаб ўтди. 

Reuters хабарига кўра, “Қаршимизда уч йўл бор: биринчиси – битим тузиб Евроиттифоқни тарк этиш, иккинчиси – Евроиттифоқни битимсиз тарк этиш, учинчиси эса Евроиттифоқда қолиш”, деб таъкидлайди Мей. Шунга қарамай, бош вазир британ халқининг референдумда билдирган овозини инкор қилиш нотўғри бўлишини қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 декабрида куни парламентда Тереза Мей таклиф қилган Brexit лойиҳаси муҳокама қилинади.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!