“Темурийлар даври Ренессанси” илмий-маърифий маркази ташкил этилади-Шавкат Мирзиёев

“Темурийлар даври Ренессанси” илмий-маърифий маркази ташкил этилади-Шавкат Мирзиёев

Яқинда Шаҳрисабзда “Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида” деб номланган халқаро конференцияни юқори даражада ўтказдик. Ўйлайманки, ушбу анжуманни ҳар икки йилда ўтказиб борсак, ўринли бўлади.

Бу борада дунё миқёсидаги тадқиқотларни умумлаштириб, янги изланишларга йўл очадиган “Темурийлар даври Ренессанси” илмий-маърифий марказини ташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, Яккабоғ туманидаги Соҳибқирон Амир Темур туғилган Хўжа Илғор қишлоғини ободонлаштириб, замонавий инфратузилмалар яратсак, улуғ аждодларимиз олдидаги фарзандлик бурчимизни бажарган бўлар эди, – деди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!