"Темурбеклар мактаби"да таълим олиш учун қандай имкониятлар яратилган?

"Темурбеклар мактаби"да таълим олиш учун қандай имкониятлар яратилган?

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Мамадалиев бу ҳақда батафсил маълумот берди.

2017 йилда давомида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” инфратузилмалари барча талабларга жавоб берувчи яъни жаҳон стандартига мос равишда тўлиқ янгиланди.

2019 йилда давомида “Темурбеклар мактаби”нинг Намунавий устави, ўқувчилар кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби, уларнинг суткалик озиқ-овқат паёглари тизимли ҳолатга келтирилди.

"Темурбеклар мактаби”нинг барча ўқув синфлари замонавий электрон доскалар ва юқори тезликдаги интернет ҳамда Wi-Fi зоналари билан жиҳозланди.

Ўқувчилар билан ўқув машғулотларидан сўнг математика, физика, она тили ва адабиёти, тарих ва инлиз тили каби фанлардан мутлақо бепул тарзда чуқурлаштирилган қўшимча дарслар (репетиторлик) ўтказилиб келинмоқда.

30 дан ортиқ фан ва спорт тўгараги йил давомида мунтазам фаолият олиб борилмоқда.

40 ўринли Ахборот ресурс маркази ҳамда спорт зали, қўшимча 1 та стадион, югуриш йўлаги, воллейбол ва баскетбол майдончалари мунтазам фаолият юритиши йўлга қўйилди.

“Темурбеклар мактаби”ни ўқув режа ва ўқув фан дастурларини имтиёзли тамомлаган ўқувчилар Мудофаа вазирли тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз ўқишга қабул қилиниши жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг ходимлари билан биргаликда "Темурбеклар мактаби"га муносиб номзодларни танлаб олиш учун ўрта умумтаълим мактабларининг 5-6 синф ўқувчиларининг билими, жисмоний қобилиятлари ва шахсий сифатларини доимий равишда ўрганилди ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқилди ҳамда умумтаълим мактабларида “Темурбеклар мактаблари”нинг фаолияти, қабул шартлари ва тақдим қилинаётган имтиёзлар тўғрисида ўқувчиларни хабардор қилиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!