Темир йўл станциялари омборларидан кўмир маҳсулотларини олиб қочган фуқаролар қўлга олинди

Темир йўл станциялари омборларидан кўмир маҳсулотларини олиб қочган фуқаролар қўлга олинди

Жорий йилнинг, 19 январь куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Фарғона вилояти, Қўқон шахрида яшовчи, Олтиариқ кўмир омборида тарозибон бўлиб ишловчи, 1970 й.т. И.М. Олтариқ кўмир омборидан, Олтиариқ ва Риштон тумани аҳолиси учун тарқатиладиган кўмир маҳсулотини, Фарғона вилояти, Учкўпирик тумани, Каттақашқар қишлоғида яшовчи, 1990 й.т. М.Н.га тегишли “ХОWО” русумли юк машинасига юклаб ҳеч қандай хужжатларсиз Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Рахматёдгор МФЙ худудига бориб тўхтаганда аниқланиб ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, И.М. Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Сойбўйи МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи, 1998 й.т. Қ.А.га ушбу 22 тонна 320 кг кўмир махсулотини келгусида ўз эхтиёжлари учун ишлатишлик мақсадида 1 кг.ни 303 сўмдан жами 6 млн. 762.960 сўм эвазига сотганлиги аниқланган.  

Бундан ташқари, шу куни соат 19:25да Сурхандарё вилояти ИИБ ТХТБга, келиб тушган маълумотга кўра, Сурхандарё вилояти, Музработ тумани, “Боғиэрам” махалласида яшовчи, 1992 й.т. Х.Э. Болдир темир йўл бекати омборхонасидан 14 та, 30 кг ҳажмдаги қопларга жойланган 420 кг. кўмир брикет махсулотларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда талон-тарож қилиб, ўзининг бошқарувидаги Матиз русумли, автомашинаси юк хонасига ортаётган вақтида ушланган.

Юқоридаги холатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни тахминлаш бош бошқармаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!