Telia Ўзбекистондаги йўқотишларини баҳолади

Telia Ўзбекистондаги йўқотишларини баҳолади

Coscom мобил алоқа операторига (Ucell) эгалик қилган Telia Company швед-фин компанияси ўзининг барча улушини (акциялар 94 фоизи) сотгани ва Ўзбекистон бозорини тарк этгани хабар берилганди.

«Биз компаниямиз тарихидаги анча афсусли ва қимматга тушган бўлимни ёпмоқдамиз», - деди Telia Company президенти ва бош директори Йохан Деннелинд матбуот анжуманида.

Операторнинг янги эгасига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси айланди, келишув қиймати эса 2 млрд швед кронаси (215 млн доллар)ни ташкил қилди.

Деннелинднинг таъкидлашича, бу - Ўзбекистондаги оператор учун бозор нархи. «Швед радиоси» мухбирининг бу компания учун қанчага тушгани [компания 2017 йилда тўлаб беришга рози бўлган 965 млн доллар миқдоридаги жарималар ҳисобга олинган ҳолда, бозордан чиқиш] бўйича саволига, Деннелинд шундай жавоб қайтарди:

«Битимнинг фақат шу қисми 1 миллиард долларга тушди, бироқ агар бутун лойиҳа ҳисобга олинса, Ўзбекистондаги йўқотишлар 14 миллиардни ташкил қилади», - деди у.

Telia энди фақат Қозоғистон ва Молдовада активларга эга, улар бўйича ҳам ҳозир музокаралар давом этмоқда. Аввалроқ, компания Грузия, Тожикистон, Туркия, Озарбойжон, Непалдаги улушларини сотиб юборганди.

2007 йилнинг июлида Telia (ўша вақтда Telia Sonera) Coscom'нинг асосий акционерига айланганди. 2008 йили эса оператор Ucell бренди остида фаолият юрита бошлаганди. Компанияда 1250 нафарга яқин ходим ишлаб келмоқда. Абонентлар сони 7 миллион атрофида.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!