Telegram штаб-квартирасини кўчирмоқчи

Telegram штаб-квартирасини  кўчирмоқчи

Telegram мессенжерининг штаб-квартираси Швейцарияга кўчирилади. Бу ҳақда маҳаллий “Handelszeitung” нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Компания секин-аста бош офисини Дубайдан Швейцариянинг Цуг шаҳрига кўчиришни режалаштирмоқда. Павел Дуров жамоаси аллақачон музокараларни бошлаб юборган.

Яқин келажакда Telegram ўз криптовалютаси эмиссияси учун 1,7 млрд доллар сармоя жалб қила олган эди. “Gram” номи билан чиқадиган бу криптовалюта ҳаттоки Кремний водийсидаги инвесторларнинг ҳам қизиқишини уйғота олган эди.

Штаб-квартиранинг кўчирилиши бу пулларнинг катта қисми Швейцарияга келишини англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!