Telegram икки йиллик Premium обунасини таклиф этмоқчи

A A A
Telegram икки йиллик Premium обунасини таклиф этмоқчи

Telegram энди икки йиллик Premium обунасини таклиф этмоқда. Бу ҳақда Telegram Info хабар берди.

Янги икки йиллик режани расмийлаштириш учун фойдаланувчи бир марталик тахминан $35,89 тўлаши керак (иловалар дўконлари воситачилик ҳақини ҳисобга олмаган ҳолда).

Қайд этилишича, бу икки йил давомида йиллик обуна ёки ойма-ой Премиум тўлашдан кўра арзонроқ.

Таҳририятнинг аниқлашича, ҳозирда ушбу акция россиялик мессенжер фойдаланувчилари орасида амал қилмоқда. Таклиф бошқа мамлакатларга ҳам тарқатиладими — ҳозирча номаълум.

Premium фойдаланувчилари учун мўлжалланган иккита чекланган совға атиги 15 сонияда сотилган.

Telegram Premium обуначилари сони уч баравар кўпайиб, 12 млн фойдаланувчига етди, рекламадан тушган даромад “бир неча баробар” ошди ва мессенжернинг умумий даромади $1 млрддан ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.