Telegram асосчиси БААнинг энг бой миллиардери деб топилди

Telegram асосчиси БААнинг энг бой миллиардери деб топилди

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Forbes рейтингида Бирлашган Араб Амирликларининг энг бой миллиардерлари орасида етакчи бўлди.

Дуровнинг бойлиги 17,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда, бу 2020 йилдагига қараганда 13,8 млрд долларга кўпдир.

БААнинг энг бой инсонлари рейтингида иккинчи ўринда LuLu Group International компанияси савдо тармоқлари эгаси Юсуффа Али турибди. Ҳиндистонлик миллиардернинг бойлиги 4,8 млрд долларга тенг.

Дуров Дубайга кўчиб ўтиши ҳақида 2017 йилда маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарорга келишига Dubai Media City эркин иқтисодий ҳудудида солиқларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Агар Дуров россиялик миллиардерлар рўйхатига киритилганида 9-ўринга — «Еврохим» эгаси Андрей Мельниченко (17,9 млрд доллар) ва Сулейман Керимов (15,8 млрд доллар) орасига жойлашган бўларди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!