Телефон рақамга СМС орқали рухсатсиз реклама юбориш тақиқланди
Президент қарори билан, 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб:
🔹 мобил алоқа воситалари орқали СМС-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
🔹 реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобил алоқа) орқали соат 18:00 дан 09:00 гача тарқатиш тақиқланади;
🔹 мобил алоқа операторларига ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;
🔹 мазкур белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
