Тель-Авив BBCга шикоят қилди

Тель-Авив BBCга шикоят қилди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни BBCга электрон сайтида чоп этган “Ҳомиладор аёл ва гўдакни ўлдирган ҳужумлар” мақоласи сабабидан шикоят қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эмануэл Нахшон Твиттердаги саҳифасида “BBC бу Исроил ташқи ишлар вазирлигидан расмий шикоят” деб ёзади. У қолдирган твитида “Ҳомиладор аёл ва гўдакни ўлдирган ҳужумлар” мақоласини расмини жойлаштиради.

ББC Исроил Ғазога қилган ҳужумларида ҳомиладор аёл ва унинг 1,5 ёшли боласи вафот этгани ҳақида мақола чоп этган эди.

Эмануэл Нахшон: “Бу воқеани атайлаб ўзгартириш. Номни тезда ўзгартиринглар”, деб айтади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!