Теҳрон яқинидаги ҳарбий базада портлаш содир бўлди

Теҳрон яқинидаги ҳарбий базада портлаш содир бўлди

Теҳрондан жануби-шарқда жойлашган Малек Аштар ҳарбий базасида шанбага ўтар кечаси иккита портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Лондондаги Эрон халқаро телеканали .

Унинг сўзларига кўра, бу базадан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи “Басиж” жангарилари фойдаланмоқда.

Телеканал ижтимоий тармоқлардан ушбу база ҳудудида ёнғин ва тутун акс этган видеоларни эълон қилади.

Эрон оммавий ахборот воситалари воқеа ҳақида ҳеч нарса хабар бермаяпти, дейди Iran International.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!