Таъзия! Ўзбекистон тиббиёти оғир жудоликка учради

Таъзия! Ўзбекистон тиббиёти оғир жудоликка учради

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаси оғир жудоликка учради. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирҳаким Азизов вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар берди.

М.Азизов яқинда Президентимиз фармонига асосан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланганди.

Мирҳаким Азизов 1974 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1982-1984 йилларда Москвада Марказий травматология ва ординария институтида таҳсил олган. 1987 йилда кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 1995 йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 

Мирҳаким Азизов жорий йилда Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланганди.

"ANIQ.UZ" таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!