Таъзия! Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист вафот этди

Таъзия!  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист вафот этди

Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди. 

Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабар берди.

"Соҳир овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ўз ижодий фаолияти давомида санъат ихлосмандлари қалбини забт этиши баробарида, ўзбек миллий-мумтоз қўшиқчилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди. 

Айниқса “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган йилларда Хоразм мумтоз қўшиқлари ва рақслари юртимиз ҳамда дунё узра янада кенгроқ тараннум этилди. 

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!