"Тайванга келманг": Хитой АҚШ самолётини ракета билан қарши олмоқчи

"Тайванга келманг": Хитой АҚШ самолётини ракета билан қарши олмоқчи

Хитойлик ҳарбий эксперт Фу Цяншаонинг айтишича, агар бошқа огоҳлантириш шакллари уни тегишли ҳаво ҳудудини тарк этишга мажбур қилмаса, Хитой ҳарбий самолёти AҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайванга огоҳлантириш сифатида ташриф буюрган самолёти олдидан ракета отиши мумкин. Бу ҳақда Global Times ёзмоқда.

"Пелоси келадими ёки йўқми, Хитой мунтазам равишда душманларни Тайван бўғозидан сиқиб чиқариш қобилиятини сақлаб туриши ва AҚШ ва Япония аралашуви натижасида юзага келадиган ҳарбий можароларга тайёр бўлиши керак", деди бошқа хитойлик ҳарбий эксперт Сун Чжунпин.

Aввалроқ, Хитой Халқ озодлик армияси (ХХОА) ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги зобити Ван Юнфей Пелосига ҳамроҳлик қилиш учун ҳарбий самолётлар жўнатиш унинг Тайванга сафарига тўсқинлик қилиши ва AҚШга сабоқ бўлиши мумкинлигини айтганди.

Тайван оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Тайванга 2 август куни кечки пайт келиши мумкин.

Тайван масаласи 1949 йилда Хитой коммунистик Халқ Республикаси эълон қилинган ва ҳукмрон Гоминдан партиясининг бир қисми Тайванда ҳокимиятни ўрнатганидан бери очиқ. Пекин “ягона Хитой тамойили”ни таъкидламоқда, унга кўра, Тайван масаласида ХХР ва Хитой Республикасини бир вақтда тан олиш мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!