Тайванда ҳарбий машғулотлар бошланди

Тайванда ҳарбий машғулотлар бошланди

Тайван ҳарбийлари Хитой армияси оролга ҳужум қилиши сценарийси бўйича қўмондонлик-штаб машғулотлари бошланди. Бу ҳақда South China Morning Post (SCMP) нашри хабар берди.

Тайван мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, машғулотларда ҳарбий операциялар бирлашган қўмондонлиги, қуруқлик, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучлари иштирок этади.

Han Kuang деб номланувчи қўмондонлик-штаб машғулотлари ҳар йили ўтказилади. Машғулотларнинг иккинчи босқичи 25 июлда бошланади. Унда жанговар ўқ отишлар бўлиб ўтади, Stinger ва Javelin ракета мажмуаларидан фойдаланилади.

Маълумот берилишича, қўмондонлик-штаб машғулотлари Хитойнинг «Ляонин» авиаташувчи кемаси иштирокидаги зарба берувчи гуруҳ машғулотлари фонида ўтказилмоқда.

Пекин Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб ҳисоблаб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!