Тайван АҚШдан 1,8 миллиард долларлик ракеталар сотиб олади

Тайван АҚШдан 1,8 миллиард долларлик ракеталар сотиб олади

АҚШ маъмурияти Тайванга Хитойга етиб бориш учун етарли бўлган 135 та Slam-Er қирғоқ мудофааси қанотли ракеталари сотишни маъқуллади.

Бу ҳақда “Le Figaro” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, шартнома 1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, АҚШ Тайваннинг тактик ракета учириш мосламаларини 436 миллион долларга, ҳаво разведка ускуналарини эса 367 миллион долларга сотишга қарор қилган.

Натижада, тасдиқланган битимларнинг умумий миқдори 1,8 миллиард доллардан ошган.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!