Тайфун туфайли Токиода электр энергия узилиши кузатилди, бу ички ва халқаро авиарейсларга ҳам таъсир кўрсатди
Бугун мамлакатга ёпирилган "Чанг-Ҳом" тўфони туфайли Япониянинг Катта Токио ҳудудида 26 300 дан ортиқ хонадон электрсиз қолди.
Бу ҳақда Япония Миллий жамоатчилик телерадиоэшиттириши хабар берди.
Хабарларга кўра, шамолнинг тезлиги секундига 35 метрга етган. Тайфун таъсир кўрсатган ҳудудларда уч киши жароҳат олган ва инфратузилмага зарар етказилган.
Тайфун мамлакатнинг асосий ороли Хонсюнинг шимоли-шарқида транспортни тўхтатди. Токионинг Ханэда ва Нарита аэропортларида ҳамда Сендаи шаҳри аэропортида 100 дан ортиқ ички ва халқаро рейслар бекор қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
