Тахмин: жорий йилда 18 миллион кишининг саратонга чалиниши кутилмоқда

Тахмин: жорий йилда 18 миллион кишининг саратонга чалиниши кутилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига қараганда, дунё бўйича ҳар беш эркакдан ва ҳар олти аёлдан бири ҳаётида саратоннинг бирор турига чалинади.

Экспертлар жорий йилда 18 миллион кишининг саратонга чалинишини ва 9,6 миллионга яқин кишининг саратон касаллигидан вафот этишини тахмин қилмоқда. 

Саратон касалликларнинг қарийб ярми Осиё мамлакатларига тўғри келади, бу қитъада сайёрамиз аҳолисининг 60 фоизи истиқомат қилади. Дунё аҳолисининг атиги 9 фоизи яшайдиган Европага эса саратон касалликларининг 23,4 фоизи тўғри келади.

Онкологик касалликлар орасида энг кўп ўпка, кўкрак ва ичак саратони учрамоқда

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!