Тавба! Ҳиндистонлик йигит уйланди, аммо келин йўқ, куёв бахтли (фото)

Тавба! Ҳиндистонлик йигит уйланди, аммо келин йўқ, куёв бахтли (фото)

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида қариндошлар 27 ёшли Аджай Баротнинг тўйини келинсиз ўтказиб беришди.

Ёш йигит анча вақтдан бери уйланишни орзу қилиб келади. Бироқ ўзига муносиб келин топа олмайди. Айниқса, акасининг тўйи ўтказилгандан кейин оила қуриш ҳақида орзулари янада кучаяди.

Аджайнинг яқинлари унга келинсиз 800 кишилик тўй ўтказишга қарор қилишди.

Куёв миллий анъанага асосан тўй либосида отни миниб ўтади. Барча маросимлар анъанавий ҳинд тўйларига мувофиқ ўтказилди. Барот жуда бахтиёр эди.

Қариндошлар сўзларига кўра, келин топишда йигитнинг муайян ўзига хослиги тўсқинлик қилган.

Ёшлик чоғида ўқишда қийналгани учун болани нуқсони бўлган ўқувчиларга ихтисослашган мактабга ўтказишади, бироқ уни ҳам ташлайди.

Кейинчалик Аджайнинг онаси вафот этади.

Баротанинг оила аъзолари таъкидлашича, уни хурсанд қилиш учун тўй маросимини ўтказиб беришди. Аммо улар йигит охир-оқибат ўзига умр йўлдош топишига умид қилишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!