Татаристонда ўғил болалар учун исломий пансионат очилди

Татаристонда ўғил болалар учун исломий пансионат очилди

Татаристоннинг Балтач тумани Бурбаш қишлоғида ўғил болалар учун исломий пансионат очилди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлар идораси маълум қилди.

Пансионатнинг очилиш маросимида Татаристон муфтийси Комил Самиғуллин, бош қозиси Жалил Фазлиев, туман ҳокими Рамил Нутфуллин, таълим бошқармаси, қозиликлар ва мухтасибликлар вакиллари, имомлар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан Комил Самиғуллин мазкур пансиоант Исломнинг юксак маънавий-ахлоқий қадриятларини ва татар халқининг маданиятини асрашга ёрдам беришига умид билдирди.

“Айни пайтда бундай пансионат болаларимизнинг маънавий камолоти учун жуда муҳим. Улар, иншаАллоҳ, севикли Пайғамбаримиз ﷺ суннатларига амал қиладиганлардан бўлиб етишади”,  – деди Татаристон муфтийси.

Пансионат бош қози Жалил Файзиевнинг ташаббусига кўра очилган бўлиб, 40 ўқувчига – кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандларига мўлжалланган. Тарбияланувчилар куннинг биринчи қисмида қишлоқдаги ўрта мактабда ўқийди, кейин эса мактаб ёнидаги масжидда таҳсил олади. Улар татар тилини чуқурлаштирилган тарзда ўрганади, шунингдек, инглиз, турк ва араб тилларини ҳам эгаллайди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!