Татаристонда «Бир кунлик мактаб» лойиҳаси бошланади

Татаристонда «Бир кунлик мактаб» лойиҳаси бошланади

Татаристон мусулмонлар идораси намоз ва Ислом асосларини ўрганиш бўйича интенсив курс – “Бир кунлик мактаб” лойиҳаси бошланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда IslamToday нашри хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳа доирасидаги илк дарс 10 ноябрь куни Қозон шаҳридаги Галиев масжидида бўлиб ўтади. Унда 12 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳар ким қатнашиши мумкин. Дарслар ҳар шанба куни татар ва рус тилларида ўтказилади. Лойиҳадан кўзда тутилган мақсад қатнашчиларга беш дарсда намоз ўқишни ва Ислом асосларини ўргатишдир.

Дарсларда таҳорат олиш, намоз ўқиш, намозда ўқиладиган суралар ва дуолар, Ислом асослари, Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлари ҳақида маълумотлар берилади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!