Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келади

Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келади

Ташриф 10-11 октябр кунлари бўлиб ўтади. Рустам Миннихонов Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов, турли идоралар раҳбарлари билан учрашади.

Бу ҳақда Спутник мухбирига Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги вакили Айдар Ахтареев маълум қилди.

Бундан ташқари, Миннихонов Қозон федерал университетининг Жиззах вилоятидаги филиали очилишида иштирок этади ва Ангрен шаҳридаги БРЗ шиналар заводига (Биринчи резинотехника заводи) ташриф буюради.

Шунингдек, Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларида Россия минтақасининг 20 та йирик компанияси иштирокида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!