Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ахбороти

Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ахбороти

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

ТИВ ахборот хизмати маълумотига кўра , мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!