Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари вафот этди

Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари вафот этди

Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев 20 октябрь куни 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Рустам Тўхтабоев 1958 йил 5 август куни Тошкентда туғилганди. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

1980—1986 йилларда Тошкент давлат университетида ўқитувчи, 1986—1996 йилларда Хориждаги ватандошлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти ходими, 1996—1997 йилларда Президент девонининг давлатлараро муносабатлар масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, 1997—2000 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2000—2005 йилларда Ташқи ишлар вазири ўринбосари — ТИВ Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2005 йилдан 2015 йилга қадар Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари — Ташқи сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Рустам Тўхтабоев 2004 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!