Масжидларда таровиҳ намозлари ўқилмаслиги маълум қилинди

Масжидларда таровиҳ намозлари ўқилмаслиги маълум қилинди

Туркия Дин ишлари бўйича вазири Али Эрбош Рамазон ойида таровиҳ намозлари ўқилмаслигини маълум қилди, деб вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳозирги вақтда коронавирус пандемияси вақтида қурбонлар сони ортиб борар экан, биз бу борада ўз тадбирларимизни олишда давом этяпмиз. Тахминан 20 кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келмоқда, лекин шуни афсус билан маълум қиламанки Туркияда масжидларда таровиҳ намозлари қилинмайди" - деган Али Эрбош 

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Туркиядаги масжидларда намозлар, хусусан, жума намозлари вақтинча ўқилмай турилиши, аммо азонлар эшиттирилиши ва масжидлар очиқ қолишини маълум қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда жами 230 934 нафар инсон коронавирусдан касалланди. Уларнинг 501 нафари вафот этди, 786 нафари эса соғайиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!