Тарихга назар! Ишчи-муҳожирлар билан тўлиб-тошган Пекин остидаги шаҳар

Тарихга назар! Ишчи-муҳожирлар билан тўлиб-тошган Пекин остидаги шаҳар

1969 йилда Хитой коммунистик партияси раиси Мао Цзэдун чақириғи билин Пекин аҳолиси Совет бомбасидан ҳимояланиш учун бомбапаноҳ қуришга киришди. “Чуқур тунеллар қазинг, озиқ-овқат ғамлаб олинг, урушга тайёрланинг”, деб даъват этди Хитой ҳукмдори.

Бундан олдин Даманск оролида Совет ва Хитой қўшинлари ўртасида шафқатсиз жанг бўлганди. Совет иттифоқи Мао армиясига катта талафот етказди. Хитой Совет иттифоқи ядро зарбаси беришидан хавфсираб қолди.

Хитой пойтахти остида рекорд муддатда 300 минг ишчи 20 мингта ерости бункери бўлган шаҳарчалар ковлади. Мао ўлимидан кейин ҳукумат ерости объектини даромад келтирадиган масканга айлантиришга қарор қилди. У ерда юзлаб ётоқхоналар, ҳатто кинотеатрлар очилди. Ерости ётоқхоналарини бир неча марта ёпишга уринишди. Бироқ халқ оммаси норозилигидан чўчиган ҳокимият бунга журъат қилолмади.

Ҳозирда Пекин остидаги шаҳар ер устидан бошпана топа олмаган кўпсонли ишчи-муҳожирлар ва бошқа одамлар билан тўлиб-тошган. Еростида одамлар ўнлаб йиллар яшайди, шу ерда туғилади, ўлади.

Туннелга кириладиган жойда барча қулайликларга эга турар жойлар қад ростлаган. Бироқ нархи қимматлигидан улар бўш турибди. Еростида яшаш майдони эса бўш турмайди. Торгина хонада туришга, икки қаватли кроватда ухлашга тўғри келади. Айрим хоналарда 10 кишигача яшайди. Шунга қарамай, бу ердан паноҳ топаётган қочоқлар, муҳожирлар ерости юқоридаги шароитдан яхши, деб ҳисоблашади. Улкан мегаполисда бу жой энг арзон  турар жой.

“Мир новостей” (2020 йил, 33-сон) асосида Т.Мурод тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!