Тарихда бугун: “Масжиднинг йўқ бўлиши Исо Масиҳнинг келишини тезлаштиради”
1969 йилнинг 21 августида австралиялик Майкл Денис Рухан Масжиди Ақсога ўт қўйди. У “масжиднинг йўқ бўлиши Исо Масиҳнинг келишини тезлаштиради”, деб ишонган эди.
Ёнғин туфайли масжиднинг қадимий минбари – 1187 йилда Қуддуснинг фатҳи муносабати билан Салоҳиддин Айюбий Ҳалабдан олиб келтирган ёғоч минбарга зарар етди. Шундан сўнг минбар анча вақт давомида аслига мос равишда тикланди, бунинг учун сарфланган 1,5 миллион долларни эса Иордания ўз зиммасига олди.
Масжиддаги гиламларга ва қадимий минбарга ёнувчи моддани тўкиб, ўт қўйиб юборган Майкл Денис Руханнинг шизофрения касаллигига учрагани айтилди ва у ҳеч бир жазо олмай Исроилдан депортация қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).