Тарихда бугун: Фаластиндаги “Иброҳим” масжидида қирғин бўлди

Тарихда бугун: Фаластиндаги “Иброҳим” масжидида қирғин бўлди

1994 йилнинг 25 февраль, жума куни Фаластиннинг Ал-Халил шаҳридаги “Иброҳим” масжидида қирғин содир бўлди: террорчи яҳудий бомдод намозини ўқиётганларга қарата ўқ очди.  

Ҳодиса пайтида масжидда тахминан 800 киши бўлган, улардан 29 нафари ҳалок бўлди, камида 150 нафари яраланди. Ўлдирилганлар орасида 12-13 яшар болалар ҳам бор эди. 

Терактни асли америкалик яҳудий, 37 ёшли ҳарбий врач Барух Гольдштейн амалга оширган эди. Ҳужум пайтида у ҳарбий кийимда бўлган, шунинг учун ҳам масжидга тўсиқсиз кира олган.

Террорчи оломон томонидан қуролсизлантирилди ва калтаклаб ўлдирилди.

Мазкур ҳодиса тартибсизликлар ва тўқнашувларга туртки берди. Шаҳарда  комендантлик соати жорий этилди, қизиғи, у фақат фаластинликлар учун амал қилди. 

Барух Гольдштейн иззат-икром билан дафн этилган. Унинг қабр тошига “Ўз жонини Таврот, яҳудийлар ва Исроил учун фидо қилган авлиё Барух Гольдштейн” деб ёзилган. 

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!