“Тараққиёт стратегияси“ маркази раҳбари: «Прописка»ни расмийлаштиришда паспортга штамп босиш амалиёти бекор қилиниши мумкин

“Тараққиёт стратегияси“ маркази раҳбари: «Прописка»ни расмийлаштиришда паспортга штамп босиш амалиёти бекор қилиниши мумкин

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси “Тараққиёт стратегияси“ маркази томонидан умумхалқ муҳокамасига қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда марказ раҳбари Элдор Туляқов ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида маълум қилди.

“Доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечиш ва мазкур жараёнларни рақамлаштириш кўзда тутилмоқда“, дейди марказ раҳбари.

Доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга туришдан олдин ва кейин ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартиби бекор қилиниб, ушбу жараёнлар идоралараро электрон дастур орқали амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, туғилган болага Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш вақтида уни отаси ёки онасининг доимий рўйхат манзили бўйича идоралараро автоматлашган тизим орқали доимий рўйхатга олиш тартиби киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!